NUR
1 Шоҳлар 29
1Филистлар ҳамма сипоҳларини Офоққа йиғди. Исроил лашкари эса Йизрилдаги булоқ ёнида қароргоҳ қуриб, жойлашиб олган эдилар.
2Филист беклари юз минг кишидан иборат тўдалари билан боришарди. Довуд ва унинг одамлари эса шоҳ Охиш билан бирга орқада келаётган эдилар.
3Филист лашкарбошилари: — Анави ибронийлар бу ерда нима қилиб юрибди? — деб сўраган эдилар, Охиш шундай жавоб берди: — Бу одам Исроил шоҳи Шоулнинг хизматкори Довуд бўлади. Неча ою йиллардан бери ёнимда юрибди. Мен томонга ўтгандан буён ундан бирор ёмонлик кўрмадим.