NUR
1 Шоҳлар 27
1Довуд: “Бир кун Шоулнинг қўлида нобуд бўлсам керак”, деб ўйларди. “Яхшиси, Филистлар ерларига қочиб қолай. Ўшанда Шоул Исроилнинг ҳар бурчагидан мени қидириб юришдан воз кечади, мен ҳам унинг қўлидан қутулиб қоламан.”
2Шундай қилиб, Довуд ва унинг ёнидаги олти юз киши оилалари билан йўлга отланиб, Гат шоҳи Охиш томонига ўтиб кетишди. Шоҳ Охиш Мойух деганнинг ўғли эди.
3Ҳаммалари оилалари билан бирга Гатда Охишнинг ёнида жойлашишди. Довуд ҳам иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл билан жойлашди.