NUR

1 Шоҳлар 13

1Шоҳ Шоул ўттиз ёшида тахтга ўтириб, Исроилда қирқ икки йил шоҳлик қилди.

2У Исроил лашкаридан уч мингта одам саралаб олиб, қолганларини уйларига жўнатиб юборди. Ўша уч мингтадан икки мингтасини Михмаш ва Байтил қирларига жойлаштирди, мингтасини эса Бенямин уруғига қарашли Гиво шаҳрига — Йўнатаннинг ихтиёрига юборди.

3Орадан кўп ўтмай, Йўнатан Филистларнинг Ғибо шаҳридаги қўнолғасини мағлуб қилди. Бу хабар Филистлар орасида тезда тарқалди. Шоул: “ Ибронийлар бу ҳодисадан хабардор бўлсин”, деб бутун ўлка бўйлаб бурғу чалдирди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →