NUR
1 Шоҳлар 11
1Оммон шоҳи Нахош Гиладдаги Ёбош шаҳрига келиб, у ерни қамал қилди. Ҳамма Ёбошликлар Нахошга: — Биз сен билан сулҳ тузиб, сенга итоат этамиз, — дейишди.
2Оммон шоҳи Нахош: — Фақат бир шарт билан сулҳ тузаман, — деди. — Ҳар бирингизнинг ўнг кўзингизни ўйиб оламан–да, бутун Исроил халқини бадном қиламан.
3Ёбош шаҳрининг оқсоқоллари Нахошга шундай дейишди: — Бизга етти кун муҳлат бер, Исроилнинг ҳамма ҳудудига хабарчилар жўнатайлик. Агар бизга нажот берадиган кимса чиқмаса, сенга таслим бўламиз.