NUR
3 Шоҳлар 16
1Эгамиз Исроил шоҳи Башога Хонин ўғли Ёҳу орқали шу сўзларни аён қилган эди:
2— Сени Мен тупроқ остидан чиқариб юксалтирдим. Сени халқим Исроилнинг ҳукмдори қилдим. Сен эса Ерибомнинг йўлидан кетиб, халқим Исроилни гуноҳга ботирдинг. Гуноҳларингиз Мени ғазаблантирди.
3Мана кўрасан, Набат ўғли Ерибом хонадони сингари, сенинг оилангни ҳам илдизидан қуритаман.