NUR
1 Юҳанно 4
1Эй азизларим, менда Худонинг Руҳи бор, деган ҳар қандай одамга ишониб кетаверманглар. Ҳар бир одамни синанглар, у Худодан ёки Худодан эмаслигини билинглар, чунки дунёда сохта пайғамбарлар кўпайиб кетган.
2Одамда Худонинг Руҳи борлигини шундан билиб олсангиз бўлади: Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини тан оладиган ҳар бир одам Худодандир.
3Буни тан олмайдиган одам эса Худодан эмас. Бундай одамдаги руҳ Масиҳнинг душманидандир. Масиҳнинг душмани келишини сизлар эшитган эдингизлар. Мана, ҳозирдан у дунёда.