NUR
1 Коринфликларга 14
1Севгининг пайида бўлинглар, шунингдек, Муқаддас Руҳ берадиган инъомларни олишга, айниқса инсонларга Худонинг сўзини етказишга интилинглар.
2Ким номаълум тилда гапирса, инсонларга эмас, Худога гапиради, чунки уни ҳеч ким тушунмайди. У Руҳдан илҳомланиб, сирларни гапиради.
3Худонинг сўзини етказадиганлар эса одамларни имонда маҳкам туришга ундайдилар, уларга далда берадилар, юпатадилар.