NUR
1 Солномалар 24
1Ҳорун насли хизмат учун гуруҳ–гуруҳларга бўлинди. Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар исмли тўрт ўғли бор эди.
2Лекин Надов билан Абиҳу оталаридан олдин, ўғил кўрмасдан вафот этганлари учун, Элазар билан Итамар руҳоний бўлдилар.
3Шоҳ Довуд Ҳорун наслини бажарадиган вазифаларига кўра, гуруҳларга бўлди. Унга бу ишда Элазар наслидан бўлган Зодўх ва Итамар наслидан бўлган Охималек ёрдам бердилар.