NUR
1 Солномалар 20
1Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Йўаб лашкарни жангга бошлади. Улар Оммон юртини яксон қилиб, Рабба шаҳрини қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди. Йўаб Раббага ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди.
2Довуд Раббага етиб боргач, уларнинг шоҳи бошидаги тожни олди. Тож икки пуд олтиндан ясалган бўлиб, қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди. Тож Довуднинг бошига қўнди. Довуд шаҳардан катта миқдорда ўлжа ҳам йиғди.
3У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан қилинадиган ишларга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у ҳамма лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди.