NUR
1 Солномалар 19
1Орадан бир қанча вақт ўтгач, Оммон шоҳи Нахош оламдан ўтиб, ўрнига ўғли Ханун шоҳ бўлди.
2Довуд: “Нахош менга содиқ эди, мен ҳам унинг ўғли Ханунга содиқ бўлайин”, деб кўнглидан ўтказди. Шундай қилиб, Довуд Ханунга отаси вафоти муносабати билан тасалли бериш учун ўз элчиларини жўнатди. Довуднинг элчилари Ханунга тасалли бергани Оммон юртига боришгач,
3Оммон беклари Ханунга шундай деб ўргатишди: “Довуд бу одамларини отангиз ҳурмати учун жўнатган, деб ўйлайсизми? Йўқ, бу элчилар сизнинг ҳузурингизга ёмон ният билан келишган, улар юртни кузатиб, текшириб, кейин қўлга киритишмоқчи.”