NUR

1 Солномалар 15

1Довуд ўзи учун Довуд қалъасида уйлар барпо қилди. Худонинг сандиғи учун ҳам жой тайёрлаб, чодир қурди.

2Кейин у шундай амр берди: “Худонинг сандиғини фақат левилар кўтариб юрсин. Зеро, Эгамиз Ўз сандиғини кўтариб юриш учун левиларни танлагандир. Уларни Ўзига абадий хизмат қилиш учун танлаб олгандир.”

3Довуд ўзи тайёрлаган жойга Эгамизнинг сандиғини олиб келиш учун жамики Исроил халқини Қуддусда тўплади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →