NUR
Зафаниё 3
1Булғанган, бузуқ шаҳарнинг ҳолига вой! Золимларга тўлиб кетган шаҳарнинг ҳолига вой!
2У ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмайди, Ўзига ҳеч қандай сабоқ олмайди. Ўз Худоси томон юз бурмайди, Умидини Эгамизга боғламайди.
3Шаҳар аъёнлари ўкираётган шерларга ўхшайди. Ҳакамлари ҳам кечаси оч қолган бўриларга ўхшаб, Эрталабгача ўлжасидан ҳеч нарса қолдирмайди.