NUR
Закариё 5
1Мен яна тепага қараб, учаётган ўрама бир қоғозни кўрдим.
2Фаришта мендан: — Нима кўряпсан? — деб сўради. Мен: — Учиб кетаётган ўрама бир қоғозни кўряпман, унинг узунлиги йигирма тирсак, эни эса ўн тирсак, — деб жавоб бердим.
3Шунда у менга деди: — Бу қоғозга бутун юрт устига келадиган лаънат ёзилган. Ўғирлик қилганлар бир томондаги ёзувга кўра, ёлғон қасам ичганлар эса иккинчи томондаги ёзувга кўра, юртдан йўқ қилинади.