NUR
Закариё 4
1Мен билан гаплашган фаришта қайтиб келиб, худди мени уйқудан уйғотгандай қилиб турғизди.
2У мендан: — Нима кўряпсан? — деб сўради. Мен шундай жавоб бердим: — Тилладан ясалган бир чироқпояни кўряпман, унинг устида мой учун бир товоқ турибди. Чироқпояда эса еттита чироқ турибди. У чироқларнинг ҳар бирида еттита жўмрак бор.
3Чироқпоянинг олдида иккита зайтун дарахти бор. Бу дарахтларнинг бири чироқпоянинг ўнг томонида, иккинчиси эса чап томонида турибди.