NUR
Рут 4
1Бўаз шаҳар дарвозасига чиқиб, ўтирди. Ўша пайт Бўаз айтган яқин қариндоши ёнгинасидан ўтиб қолди. Бўаз унинг исмини айтиб чақириб: — Бу ёққа келинг, ўтиринг, биродарим, — деди. Қариндоши яқин келиб ўтирди.
2Бўаз шаҳар оқсоқолларидан ўн кишини гувоҳликка чақириб: — Шу ерда ўтиринглар! — деди. Улар келиб ўтиришди.
3Бўаз қариндошига деди: — Мўаб юртидан қайтиб келган Наима бор–ку, у Элималек акамизнинг даласини сотмоқчи.