NUR
Римликларга 7
1Эй биродарлар, ахир сизлар биласизлар–ку, (мен қонунни биладиганларга айтяпман), қонун фақат тирик инсоннинг устидан ҳукмронлик қилади.
2Масалан, эрли хотиннинг эри тирик экан, қонун бўйича у эрига боғлиқ. Аммо эри ўлса, у никоҳдан озод бўлади.
3Шунинг учун ҳали эри тирик бўлган хотин бошқа эрга тегса, у зинокор, деб ҳисобланади. Аммо эри ўлса, хотин ўша қонундан озод бўлади ва бошқа эрга тегса ҳам, зино қилган ҳисобланмайди.