NUR

Римликларга 14

1Имони суст бўлганларни имонлилар қаторига қабул қилинг, уларнинг фикрлари ҳақида баҳслашманг.

2Зеро, баъзилар ҳамма нарсани тановул қилиб бўлади, деб ишонади, баъзи имони сустлар эса фақат сабзавот ейди.

3Ҳамма нарсани ейдиган одам, ҳар қандай нарсани емайдиган одамдан нафратланмасин. Шунингдек, ҳар нарсани ҳам еявермайдиган одам, ҳамма нарсани ейдиган одамни ҳукм қилмасин, чунки Худо уни имонлилар қаторига қабул қилган.

Nur ilovasida to'liq o'qish →