NUR
Ваҳий 1
1Мазкур китобда Исо Масиҳнинг ваҳийси баён этилган. Яқин орада юз берадиган ҳодисаларни Худо Ўз қулларига аён қилиш учун бу ваҳийни Исо Масиҳга берди. Исо Масиҳ Ўз фариштасини қули Юҳаннонинг олдига юбориб, ушбу ваҳийни кўрсатди.
2Юҳанно Худонинг каломи ва Исо Масиҳнинг шаҳодати тўғрисида нималар кўрган бўлса, ҳаммаси ҳақида гувоҳлик бермоқда.
3Ушбу башорат сўзларни овоз чиқариб ўқиётган одам бахтлидир. Уни тинглаб, китобда ёзилганларга амал қилувчилар бахтлидир. Ахир, бу ҳодисаларнинг вақт–соати етди.