NUR
Забур 97
Сано.
1Янги бир қўшиқ айтинг Эгамизга! Ахир, У ажойиб ишлар қилди. Ўзининг ўнг қўли, муқаддас билаги билан зафар қозонди.
2Эгамиз зафарининг донғини таратди, Халқларга нажотини намоён қилди.
3Исроил халқига бўлган севгисию садоқатини ёдида тутди. Ернинг тўрт томони Эгамиз берган нажотни кўрди.