NUR

Забур 69

Ижрочилар раҳбарига. Бизни Эгамизнинг ёдига солиш учун айтилган. Довуд саноси.

1Эй Худо, нажот бер менга, Келгин тезда, эй Эгам, мадад бер менга.

2Жонимга қасд қилганлар шарманда бўлсин, Ниятлари барбод бўлсин. Ҳалокатимни истаганлар уятда қолсин, Шармандаю шармисор бўлсин.

3“Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар Шарманда бўлиб, орқага қайтсин.

Nur ilovasida to'liq o'qish →