NUR
Забур 68
Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар” куйига айтилган. Довуд саноси.
1Эй Худо, мени Ўзинг қутқар, Сувлар бўғзимга қадар кўмди.
2Ботқоққа чўкиб бораётирман, Оёғимни қўйгани қаттиқ ер йўқ. Чуқур сувларга ботиб кетдим, Энди тўлқинлар мени ютмоқда.
3Мадад сўраб, силлам қуриди, Томоқларим қақраб кетди, Эй Худойим, Сени кутиб, кўз нурим сўнди.