NUR
Забур 6
Ижрочилар раҳбарига. Саккиз торли асбоб жўрлигида. Довуд саноси.
1Эй Эгам! Ғазаб билан менга танбеҳ бермагин, Қаҳринг сочиб, менга жазо бермагин.
2Эй Эгам, мадорим йўқ, раҳм қил менга, Суякларим зирқирайди хасталикдан, Эй Эгам, шифо бер менга.
3Азоб чекмоқда жоним, Қачонгача куттирасан, эй Эгам, қачонгача?