NUR
Забур 47
Кўрах наслининг саноси. Қўшиқ.
1Эгамиз буюкдир! Эгамизнинг шаҳрида, Ҳа, Ўзининг муқаддас тоғида Эгамиз мадҳияларга лойиқдир!
2Худонинг муқаддас тоғи юксак ва гўзалдир, Бутун ер юзига шодлик олиб келадир! Буюк Шоҳнинг шаҳридаги, Унинг шимолидаги Сион тоғи!
3Худо Қуддуснинг қўрғони ичида туради, Унинг қалъаси бўлиб, Ўзини намоён этган.