NUR
Забур 45
Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг қўшиғи. “Қизлар” куйига айтилган.
1Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир.
2Шу боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам Ер остин–устин бўлиб кетса ҳам, Денгиз бағрига тоғлар қулаб тушса ҳам.
3Денгизлар ўкириб, тошиб кетса ҳам, Шиддатли тўлқинлар тоғларни титратса ҳам Биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам.