NUR

Забур 44

Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар” куйига айтилган. Кўрах наслининг қасидаси. Тўй қўшиғи.

1Шоҳимга шеърларимни бағишлайман, Юрагимдан гўзал сўзлар тўкилади, Тилим моҳир котиб қаламига ўхшайди.

2Эй шоҳим! Инсонлар орасида жуда чиройлисан. Худо сенга то абад барака бергани учун Лабларингдан латиф сўзлар ёғилади.

3Эй қудратли шоҳ, белингга боғла қиличингни, Ҳашамату улуғворлигинг билан зоҳир бўлгин.

Nur ilovasida to'liq o'qish →