NUR
Забур 39
Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
1Мен Эгамизга умид боғладим, У менга юз бурди, фарёдимни эшитди.
2Мени балчиқ чуқурдан, Ботқоқликдан чиқариб олди. Эсон–омон мени қаттиқ ерга ўтқазди, Қадамларимни дадил қилди.
3У оғзимга янги бир қўшиқ солди, Бу қўшиқ Худойимизга мадҳиядир. Кўплар Унинг ишларини кўриб, қўрқади, Ва Эгамизга умид боғлайди.