NUR
Забур 142
Довуд саноси.
1Эшитгин, эй Эгам, ибодатларимни, Сен содиқсан, ёлворишларимга қулоқ сол, Сен одилсан, жавоб бер.
2Мен, Ўз қулингни ҳукм қилмагин, Ҳузурингда ҳеч ким солиҳ эмас.
3Душманлар мени таъқиб қилган, Менинг танамни тупроққа қорган, Азалда оламдан ўтганлар каби Мени зулматда яшашга мажбур қилар.