NUR
Забур 126
Сулаймоннинг зиёрат қўшиғи.
1Агарда уйни Эгамиз қурмаса, Қурувчиларнинг иши бекор бўлади. Агар Эгамиз шаҳарни қўриқламаса, Қоровул беҳуда пойлоқчилик қилади.
2Эрта туриб, кеч ётганингиз ҳам, Овқат топай, деб тортган машаққатингиз ҳам бекор. Эгамиз Ўз севганларининг эҳтиёжини Уйқуларида ҳам қондиради.
3Ўғиллар Эгамиздан меросдир, Фарзандлар Ундан мукофотдир.