NUR
Забур 101
Дард–аламга ботганда, арзини Эгамиз олдига тўккан ғарибнинг ибодати.
1Эшитгин ибодатимни, эй Эгам, Етиб борсин Сенга оҳу нолам.
2Кулфатда қолганимда мендан юз ўгирма, Менга қулоқ тутгин. Чақирганимда менга тез жавоб бергин.
3Умрим тутундай ўтиб кетди, Суякларим тандирда кўмирга айлангандай бўлди.