NUR
Ҳикматлар 25
1Қуйидагилар ҳам Сулаймоннинг ҳикматларидир. Бу ҳикматлар Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг одамлари томонидан ёзиб олинган.
2Сирли қилиш — Худонинг шуҳрати, ишларни текшириб билиш эса шоҳ шарафидир.
3Осмон баланд, денгиз чуқур, шоҳнинг юраги ҳам шундай, уни тушуниш қийин.