NUR
Саҳрода 26
1Ўлатдан сўнг Эгамиз Мусо билан руҳоний Ҳорун ўғли Элазарга деди:
2“Жамики Исроил халқининг урушга яроқли бўлган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳамма эркакларини хонадони бўйича санаб чиқинглар.”
3Бу пайтда Исроил халқи Мўаб текислигида, Ерихо шаҳри рўпарасидаги Иордан дарёси бўйида қароргоҳ қурган эди. Мусо билан руҳоний Элазар халққа: