NUR
Саҳрода 11
1Халқ қийинчиликлардан минғирлаб нолиб, Эгамизни қаттиқ ранжитди. Эгамиз уларнинг минғирлаб нолишини эшитиб, ғоят ғазабланганидан қароргоҳга аланга туширди. Аланга авж олиб, қароргоҳнинг четларини куйдириб юборди.
2Халқ Мусога фарёд қилди. Мусо Эгамизга илтижо қилган эди, аланга ўчди.
3Эгамизнинг алангаси қароргоҳни ёндиргани учун бу жойга Тавера, деб ном берилди.