NUR

Нахимиё 9

1Еттинчи ойнинг йигирма тўртинчи куни Исроил халқи яна йиғин қилди. Улар қайғудан қанорга ўраниб, бошларидан тупроқ сочиб, рўза тутдилар.

2Исроил насли ўзларини ҳамма бегоналардан айириб олдилар, сўнг ўзларининг ва ота–боболарининг гуноҳлари учун тавба қилдилар.

3Улар тахминан уч соат давомида тик туриб, Эгаси Худонинг Таврот китобидан ўқилган сўзларни эшитдилар. Кейинги уч соат давомида эса тавба қилиб, Эгаси Худога сажда қилдилар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →