NUR
Нахимиё 5
1Орадан бир оз вақт ўтгач, баъзи эркагу аёллар ўз яҳудий биродарларидан қаттиқ нолий бошлашди.
2Улардан баъзилари шундай деб айтишарди: “Биз кўпчиликмиз, бола–чақамиз кўп. Бизга буғдой керак, бўлмаса очликдан ўлиб қоламиз.”
3Бошқа баъзи бирлари эса шундай деб айтишарди: “Очарчилик пайтида донимиз бўлсин, деб далаларимизни, узумзорларимизни, уйларимизни гаровга беряпмиз.”