NUR

Нахимиё 2

1Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йили, Нисон ойи эди. Бир куни шоҳга шароб келтирилди. Мен шаробни олиб кириб, унга узатдим. Шоҳ қаршисида мен ҳеч қачон ғамгин аҳволда бўлмагандим.

2Шунинг учун шоҳ мендан сўради: — Нега ғамгин кўринасан? Касалга ўхшамайсан–ку! Юрагингда бирор дардинг бўлса керак–а? Мен қаттиқ қўрқиб кетдим,

3шунга қарамай шоҳга дедим: — Шоҳ ҳазратларининг умрлари узоқ бўлсин. Ота–боболаримнинг қабрлари жойлашган шаҳар ташландиқ бўлиб, ўша шаҳарнинг дарвозалари ёндириб юборилса–ю, нега ғамгин бўлмайин?! —

Nur ilovasida to'liq o'qish →