NUR
Марк 7
1Фарзийлар ва Қуддусдан келган айрим Таврот тафсирчилари Исонинг ёнига йиғилиб келдилар.
2Исо шогирдларининг баъзилари ҳаром, яъни ювилмаган қўллари билан нон еяётганларини улар кўриб қолдилар.
3Фарзийлар ва умуман яҳудийлар ота –боболарининг урф–одатини сақлаб, қўлларини яхшилаб ювмай ҳеч овқат емайдилар.