NUR
Марк 16
1Шаббат куни тугагач, Магдалалик Марям, Ёқубнинг онаси Марям ва Саломия Исонинг жасадига суртиш учун хушбўй мойлар сотиб олдилар.
2Якшанба куни жуда барвақт туриб, тонг ёришганда қабрга бордилар.
3Улар бир–бирига: — Қабр оғзидаги тошни биз учун ким ағдариб берар экан–а? — деб айтишарди.