NUR
Марк 13
1Исо Маъбаддан чиқиб кетаётганда шогирдларидан бири: — Устоз, қаранг, нақадар улкан тошлар, нақадар ҳашаматли бинолар! — деди.
2Исо унга: — Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Буларнинг ҳаммаси шунчалик вайрон бўладики, тош устида турган тош қолмайди, — деди.
3Исо Зайтун тоғида, Маъбаднинг рўпарасида ўтирган вақтда Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис Ундан алоҳида сўрадилар: