NUR

Михо 1

1Яҳудо шоҳлари Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё ҳукмронлик қилган даврларда Эгамиз Мўрашатлик Михо пайғамбарга Ўз сўзини аён қилиб турди. Самария ва Қуддус ҳақида Эгамиз айтган бу сўзлар Михо пайғамбарга ваҳий орқали аён бўлди.

2Қулоқ тутинг, эй халқлар! Қулоқ солинг, ер юзида яшовчилар! Эгамиз Раббий сизларга қарши гувоҳлик беради. Муқаддас Маъбадидан Раббий гапиради.

3Ана, Эгамиз Ўз масканидан чиқяпти, Тоғ чўққиларини босиб келяпти.

Nur ilovasida to'liq o'qish →