NUR
Матто 9
1Исо қайиққа тушиб, кўлнинг нариги томонидаги Кафарнаҳум шаҳрига сузиб борди. У ўша пайтда Кафарнаҳумда яшарди.
2Исо шаҳарга кириши биланоқ бир неча киши Унинг олдига тўшакда ётган бир шол одамни кўтариб келдилар. Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: — Дадил бўл, ўғлим, гуноҳларинг кечирилди, — деди.
3Шунда Таврот тафсирчиларидан баъзилари ўзларича: “Бу Одам куфрлик қиляпти–ку!” — дейишди.