NUR

Матто 27

1Тонг отганда, ҳамма бош руҳонийлар билан оқсоқоллар Исони ўлимга маҳкум қилишга келишиб олдилар.

2Улар Исони боғлаб, Римлик ҳоким Пилатга олиб бориб топширдилар.

3Хоин Яҳудо эса Исонинг ўлимга маҳкум этилганини билиб, қилган ишидан пушаймон бўлди. У ўттиз кумуш тангани бош руҳонийлар билан оқсоқолларга қайтариб олиб келди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →