NUR
Матто 15
1Қуддусдан фарзийлар ва Таврот тафсирчилари Исонинг олдида келиб, шундай дедилар:
2— Нега Сизнинг шогирдларингиз ота –боболаримизнинг урф–одатларига амал қилмаяптилар? Нега овқатланишдан олдин қўлларини ювмайдилар?
3Исо уларга жавоб бериб деди: — Ўзларингиз–чи? Нега ўз урф–одатингизни деб, Худонинг амрини бузиб юрибсизлар?