NUR
Матто 13
1Ўша куни Исо уйдан чиқиб, кўл бўйига бориб ўтирди.
2Унинг атрофида шу қадар кўп оломон тўпландики, У қайиққа тушиб, ўтиришга мажбур бўлди. Оломон эса кўл қирғоғида турарди.
3Исо масал орқали халққа кўп нарсаларни ўргатди: “Қулоқ солинглар! Бир деҳқон уруғ сепгани чиқибди.