NUR
Луқо 23
1Бутун Кенгаш аъзолари туриб, Исони Пилатнинг олдига келтирдилар.
2Улар Исони айблай бошладилар: — Биз бу Одамни халқимизни йўлдан оздираётганда ушлаб олдик. У, Қайсарга солиқ тўламанглар, Мен Масиҳман, шоҳман, деб айтиб юрибди.
3Пилат Исодан: — Сен яҳудийларнинг шоҳимисан? — деб сўради. — Сиз шунақа дейсиз, — деб жавоб берди Исо.