NUR
Луқо 22
1Хамиртурушсиз нон байрамига яқин қолган эди. Бу байрам Фисиҳ деб аталарди.
2Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари Исони яширинча ўлдириш учун фурсат пойлаб юрган эдилар, чунки улар халқдан қўрқардилар.
3Шунда ўн икки ҳаворийдан бири — Яҳудо Ишқариётнинг ичига шайтон кириб олди.