NUR
Луқо 16
1Исо шогирдларига шундай деди: “Бир бой одамнинг иш бошқарувчиси бор экан. Бойга: “Иш бошқарувчингиз мол–мулкингизни совуриб юрибди” деган хабар етиб келди.
2Бой одам иш бошқарувчисини чақириб, унга шундай дебди: “Сен ҳақингда баъзи гапларни эшитдим. Бу нимаси?! Менга бошқарувинг тўғрисида ҳисобот бер, энди ишларимни сен бошқармайсан.”
3Шунда иш бошқарувчи ўзига ўзи дебди: “Хўжайиним мени ишдан бўшатяпти. Энди нима қиламан? Ер чопишга кучим етмайди, садақа сўрашга уяламан.