NUR
Левилар 21
1Эгамиз Мусо орқали Ҳоруннинг руҳоний ўғилларига шундай деди: “Руҳоний қазо қилган қариндошининг жасадига тегиб ўзини булғамасин.
2Борди–ю, марҳум руҳонийга энг яқин қариндоши, яъни ота–онаси, ўғил–қизи, ака–укаси,
3шунингдек, турмушга чиқмаган опа–синглиси бўлса, улар туфайли булғаниши мумкин.