NUR

Юнус 1

1Бир куни Амитай ўғли Юнусга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:

2“Қани, бўл, қудратли Найнаво шаҳрига бор. Жар солиб, у ердагиларни огоҳлантир, чунки шаҳар аҳли қилган қабиҳликлар Менга етиб келди.”

3Юнус йўлга тушди, лекин Эгамиздан қочиб бошқа томонга кетмоқчи бўлди. У Яффага келиб, у ерда Таршишга борадиган кемани топди. Йўл ҳақини тўлади–да, Эгамиздан қочиб Таршишга сузиб кетгани кемачилар билан кемага чиқди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →