NUR
Юҳанно 19
1Шундан кейин Пилат Исони олиб кетишни ва қамчилатишни буюрди.
2Аскарлар тиканлардан тож ўриб, Исонинг бошига қўйдилар, устига сафсар тўн кийдирдилар.
3Исонинг олдига қайта–қайта келиб: — Яшавор–э, яҳудийларнинг Шоҳи! — деб, Уни тарсакилар эдилар.