NUR

Юҳанно 15

1“Мен ҳақиқий токман, Отам эса боғбондир.

2Ҳосил бермайдиган ҳар бир новдамни У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди.

3Мен сизга айтган сўзим орқали сизлар аллақачон тозаланиб бўлгансизлар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →